Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Олтинни кумушга, инглиз фунтини долларга, рублни франкка каби ҳар хил жинсли пулларни алмаштиришда қўлма-қўл бўлиши шарти билан ортиқ-камлик нисбати, яъни алмашиниш баҳоси бўлиши мумкин. Демак, алмашиниш баҳоси ҳар хил жинсли пулларни алмаштиришдаги нисбатдир.

 

Одамларни пул алмаштиришга ундаган нарса бир тарафнинг иккинчи тараф қўлидаги пулга бўлган эҳтиёжидир. Битта давлатда муомалага қўйилган пулни алмаштириш, масалан, олтинни кумушга, кумушни олтинга алмаштириш яққол кўриниб турган ишдир. Чунки давлат ҳам олтин, ҳам кумуш низомига асослангандир. Бу икки пул ўртасида алмашиниш баҳоси бўлиб, бозор нархига қараб белгиланади. Давлат ишлатиб турган ҳар хил жинсли пуллар ўртасидаги алмашиниш баҳосининг ўзгариб туриши зарар қилмайди. Негаки, бу иш товарлар баҳосининг ўзгариб туришига ўхшайди.


Икки ёки ундан ортиқ давлатнинг ҳар хил пулларини алмаштиришдан муаммо юзага келади. Шунинг учун ҳам уни воқе сифатида ўрганиб, у ва алмашиниш баҳоси хусусидаги шаръий ҳукмни баён қилиш лозим бўлади.


Бу масалага воқе сифатида тўхталадиган бўлсак, давлатлар ҳар хил низомларга асосланадилар. Олтин низомига асосланадиган давлатлар билан мажбурий қоғоз пул низомига асосланадиган давлатларнинг вазиятлари бир-биридан фарқ қилади. Агар бир неча давлатлар олтин низомига асослансалар, улар ўртасидаги алмашиниш баҳоси ёки алмаштириш нисбати деярли барқарор бўлиб қолади. Агар маъданий услубга амал қилсалар, масаланинг ечими ўз-ўзидан кўриниб қолади. Чунки сиз воқеда таклиф ва талабга қараб бирининг баҳоси иккинчисиникидан фарқланиб турадиган ҳар хил пулларни эмас, олтинни олтинга алмаштираётган бўласиз. Бор-йўғи бир давлатда зарб қилинган олтин пулнинг иккинчисидан фарқи рамзи ёки тасвиридан иборат бўлади, холос. Бундай пайтда алмашиниш баҳоси бир давлат пулидаги соф олтин оғирлиги билан иккинчи давлат пулидаги соф олтин оғирлиги ўртасидаги нисбат бўлади. Олтин низомига амал қиладиган давлатлар ўртасидаги алмашиниш баҳоси ўзаро бир-бирига олтинни олиб ўтиш ҳаражатларига боғлиқ бўлган маълум икки чегара ичидагина ўзгариши мумкин. У олтиннинг икки чегараси, деб номланади. Бу харажатларнинг кўпинча, оз миқдорда бўлишидан келиб, чиқиб, бироз ўзимизга эрк бериб, олтин низомига амал қиладиган давлатлар ўртасидаги алмашиниш баҳоси қарийб барқарор бўлади, дейишимиз мумкин. Гарчи давлатлар ўринбосар қоғоз пуллар услубига амал қилсалар ҳам алмашиниш баҳоси борасида ҳолат маъданий услубда қандай

 

122-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143